Казахские песни
Узбекские песни
Таджикские песни

Скачать mp3 » Узбекские песни » Sarvarbek Hakimjonov - Bir Qiz Kerak mp3 скачать
Sarvarbek Hakimjonov - Bir Qiz Kerak

Sarvarbek Hakimjonov Bir Qiz Kerak

00
  • Размер: 5.3mb
  • Длительность: 5:43
  • Качество: 128 kbps
  • Дата релиза: 23-03-2023, 07:44
Слушать песню
Скачать mp3
Комментарии
Добавить
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Sarvarbek Hakimjonov
Sarvarbek Hakimjonov Гости 24 апреля 2023 10:09
БИР ҚИЗ КЕРАК

Қарашлари нурли жонажон,
Кўнгли очиқ ширин болажон,
Ўн беш кунлик тўлин ой мисол,
Бир қиз керак менга онажон.

Табассуми аримайдиган,
Юзга кириб қаримайдиган,
Алла айтиб хоримайдиган,
Бир қиз керак менга онажон.

Иболари ярашган ўзга,
Сурмалари ярашган кўзга,
Тўйларимиз бўлсин наврўзга,
Бир қиз керак менга онажон.

Монанд бўлиб замон зайлига,
Ўхшаб кетсин Зуҳро Лайлига,
Оғир босиқ бўлсин майлига,
Бир қиз керак менга онажон.

Поролаб кўкда қуёшим, ойим,
Бахтли қилсин мени гулойим,
Узун кўйлак кийсин ҳар дойим,
Бир қиз керак менга онажон.

Сулув қизлар майин бўлади,
Гап сўзлари тайин бўлади,
Севги тўйдан кейин бўлади,
Бир қиз керак менга онажон.

Совимасин энди ошим ҳам,
Йигирмадан утди ёшим ҳам,
Икки булсин энди бошим хам,
Бир қиз керак менга онажон.

Олиб қўлдан меҳнатингизни,
Елиб қилсин ҳизматингизни,
Кўрсатинг бир санъатингизни,
Бир қиз керак менга онажон.

Уйланаман аниқ ўшанга,
Муҳаббатим тортиқ ўшанга,
Кирса яшнаб кетсин гўшанга,
Бир қиз керак менга онажон.